Турли маҳсулотларни самарали интеграциялашда бизнесга кўмаклашиш. Биз турли ечимлар интеграцияси бўйича ҳамкорлармиз ва бизнесингизга ёрдам беришдан мамнун бўламиз.
Ўрта ва йирик бизнес маҳсулотларини интеграциялаш тажрибаси
Халқаро жамоа
Литвада ва Ўзбекистонда жойлашган офислар
Биз нима қиламиз
Бизнинг лойиҳалар
Мобил алоқа оператори учун FTTx тизимини такомиллаштириш ва техник хизмат кўрсатиш
GSM 900/1800, UMTS (WCDMA/HSDPA/HSUPA/HSPA+) ва 4G стандартидаги алоқа хизматларини тақдим этувчи йирик уяли алоқа оператори учун абонентларни стационар интернет хизматига улаш бўича бригадаларни бошқаришни автоматлаштириш лойиҳаси амалга оширилди. Atlassian Jira платформаси асосида FTTx тизимига ташқи ижрочилар бригадаларини бошқариш модули жорий этилди.
Банкда CRM -тизимини жорий этиш
Бозорда 20 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд бўлган ўртача банк учун vTiger CRM очиқ кодли модификацияланган CRM асосида лидларни бошқариш тизимини (Lead Management System) жорий этиш лойиҳаси амалга оширилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг функционал тизими жорий этилди.
Фармацевтика корпорацияси учун BPMS синфига мансуб тизимини жорий этиш
Бизнес жараёнлари йўлга қўйилган етакчи миллий фармацевтика ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган йирик NDA фармацевтика корпорацияси учун BPMS (Business Process Management System) синфидаги тизимни жорий этиш лойиҳаси амалга оширилди.
Creatio Service ITSM тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш
Ўзбекистоннинг энг жадал ривожланаётган тизимли банкларидан бири учун Creatio Service ITSM тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш лойиҳаси самарали амалга оширилди. Ушбу лойиҳа нафақат янги воситани жорий этиш, балки банкнинг АТ-операцияларини рақамли трансформация қилиш йўлидаги стратегик қадам бўлди.
Криптовалюта операциялари тўғрисидаги маълумотларни юклаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш
Мижоз, йирик крипто-биржаси учун криптовалюта операциялари бўйича маълумотларни юклаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси амалга оширилди. Вазифа, маълумотларни олиш ва қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш, хатоларни камайтириб, ҳисобот тайёрлашни тезлаштириш эди.
Ҳамкорликка
қизиқяпсизми
Контакт маълумотларингизни қолдиринг, биз сиз билан яқин вақт ичида боғланамиз
Ҳамкорликни бошлашБизга мессенжерлар орқали ёзинг
Қўнғироқ буюртма қилиш
Контакт маълумотларингизни қолдиринг, биз сиз билан яқин вақт ичида боғланамиз
CV юбориш
Номзодлар учун қайта алоқа шакли
Ҳозироқ ариза топширинг ва IT Experts билан карьерангизни бошланг!