Лойиҳалар

Projects

Мобил алоқа оператори учун FTTx тизимини такомиллаштириш ва техник хизмат кўрсатиш

GSM 900/1800, UMTS (WCDMA/HSDPA/HSUPA/HSPA+) ва 4G стандартидаги алоқа хизматларини тақдим этувчи йирик уяли алоқа оператори учун абонентларни стационар интернет хизматига улаш бўича бригадаларни бошқаришни автоматлаштириш лойиҳаси амалга оширилди. Atlassian Jira платформаси асосида FTTx тизимига ташқи ижрочилар бригадаларини бошқариш модули жорий этилди.

Банкда CRM -тизимини жорий этиш

Бозорда 20 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд бўлган ўртача банк учун vTiger CRM очиқ кодли модификацияланган CRM асосида лидларни бошқариш тизимини (Lead Management System) жорий этиш лойиҳаси амалга оширилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг функционал тизими жорий этилди.

Криптоплатформанинг АТ аудити

2020-йилда халқаро амалиёт ва стандартларга (ISO27001, ITIL, COBIT) амал қилган ҳолда крипто-биржа аудитини якунланди. Мижоз крипто-платформа оператори ва ICO фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Холдинг учун АТ сиёсатини ишлаб чиқиш

Йирик ишлаб чиқариш холдинги учун уч йиллик истиқболли АТ сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш лойиҳаси амалга оширилди. Консепсияни амалга ошириш доирасида замонавий ва бизнес эҳтиёжларига жавоб берадиган АТ-инфратузилмасини қуриш учун пойдевор сифатида АТ сиёсати ишлаб чиқилди. АТ/АХ жараёнларини бошқариш такомиллаштирилди.

Холдинг учун АТни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш

Компаниямиз мутахассислари томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди: АТ инфратузилмасини қуриш, ёндашувларини тизимлаштириш, бутун холдинг доирасида АТнинг шаффофлиги, бошқарувчанлиги ва самарадорлигини ошириш. Лойиҳа доирасида холдинг учун АТни ривожлантиришнинг бир нечта концепциялари ишлаб чиқилди.

Йирик банкнинг АТ-аудити

Мамлакат бўйлаб кенг тармоқли филиаллар тизимига эга бўлган ҳамда маҳаллий ва хорижий компаниялар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатган йирик банклардан бири учун АТ-аудит ўтказиш лойиҳаси самарали амалга оширилди. АТ-аудитни ўтказиш Банкда АТни бошқариш жараёнларини оптималлаштириш ва ривожлантиришга ёрдам берди. АТ аудитини ўтказишда COBIT, ITIL, PMI методология ва амалиётлари қўлланилди.

Суғурта компанияси бизнес-жараёнларини автоматлаштириш АТни баҳолаш

25 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган, ўрта ва кичик бизнес корхоналари ҳамда жисмоний шахслар билан ишлайдиган суғурта компанияси учун, бизнес жараёнларини автоматлаштириш, ахборот тизимидан фойдаланишни таҳлил қилиш ва баҳолаш лойиҳаси амалга оширилди.

Криптоплатформанинг хавфсизлигини синаш

Мижоз F2X Platform — криптовалюталар савдоси платформаси учун, хавфсизликни текшириш ва ҳужумларга бардошлиликни баҳолаш бўйича лойиҳа амалга оширилди. Криптоплатформа ахборот тизимининг ҳимояланганлик даражаси баҳоланди.

Банк ахборот хавфсизлиги тизими аудити

Жамоамиз томонидан ихтисослашган банк учун лойиҳа амалга оширилди, ахборот хавфсизлигининг халқаро стандартлар талабларига мувофиқлиги баҳоланди, шунингдек тизимга кириб бориш ва ҳужумларга бардошлилик бўйича синовлар ўтказилди.

Дорихоналар тармоғи ахборот хавфсизлиги аудити

Мижоз, фармацевтика тармоғи - мустақил дорихоналар тармоғи учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш даражаси баҳоланиб, уни янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Ахборот хавфсизлиги Менежмент Тизимини жорий этиш бўйича батафсил иш жадвали ишлаб чиқилди.

Тоифа Соҳалар
Фильтрларни тозалаш
Фильтрларни тозалаш

Топилган натижалар 16

Кўрсатиш

Ҳамкорликка
қизиқяпсизми

Контакт маълумотларингизни қолдиринг, биз сиз билан яқин вақт ичида боғланамиз

Ҳамкорликни бошлаш
Start
Фильтр