Ахборот тизимларининг ҳимояланганлигини баҳолаш. Бузиб кириш тести (Pentest)

Жиноятчининг ахборот тизимига кириш ҳаракатларини моделлаштириш орқали компания маълумотларининг ҳимояланганлигини таҳлил қилиш.

Black Box, Gray Box, White Box усулида тест ўтказамиз.

  • Синовдан ўтказилаётган тизим ҳақида дастлабки ахборотни олиш
  • Ахборот тизимлари ва ресурсларини хатловдан ўтказиш, идентификация қилиш
  • Мақсадли тизимда қўлланиладиган технологиялар билан боғлиқ заифликларни аниқлаш
  • Тармоқ қурилмалари, ахборотни ҳимоялаш воситалари, серверлар ва ишчи станцияларнинг конфигурация файлларини таҳлил қилиш
  • Аниқланган заифликларни текшириш (ишлатиб кўриш) (зарур ҳолларда)
  • Заифликларнинг сохта аниқланишларини ("false positives") мувофиқлаштириш ва долзарб ахборот хавфсизлиги таҳдидларини аниқлаш
  • Аниқланган заифликлар билан боғлиқ хавфларни баҳолаш
  • Хавфсизликни баҳолаш жараёнида аниқланган хавфларни қайта ишлаш, заифликлар ва таҳдидларни бартараф этиш бўйича биринчи ўриндаги тавсияларни ишлаб чиқиш
  • Аниқланган заифликларни бартараф этиш бўйича тавсияларнинг бажарилишини текшириш (назорат қилиш) (зарур ҳолларда)

Ҳамкорликка
қизиқяпсизми

Контакт маълумотларингизни қолдиринг, биз сиз билан яқин вақт ичида боғланамиз

Ҳамкорликни бошлаш
Start